Парҳезли дастурхонлар:

Фалсафий мушоҳадалар:

Бу жой хомийларнинг рекламаси учун:


Рейтинг@Mail.ru

«Касаллик оғиздан киради»
Ибн Сино.

РАМАЗОН ОЙИДА ОВҚАТЛАНИШ ТАҚВИМИ.

      Рамазон ойининг биринчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ичасиз. Ярим соат ўтгандан кейин бир литр қатиқ зардоби ичилади. Зардобни ҳўплаб-ҳўплаб, оҳиста, шошилмасдан ярим соат мобайнида ичасиз. Овқат, нон истеъмол қилинмайди.
* * *
      Рамазон ойининг иккинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақикадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ичасиз. Ўн дақиқадан кейин қотган нон билан атала истеъмол қиласиз. Нонни аталага тўғраб солинг, юмшагандан кейин истеъмол қилинг. Аталага тухум солсангиз бўлади. Овкатдан кейин чой ичманг.
* * *
      Рамазон ойининг учинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ичасиз. Ўн дақиқадан кейин товук, қўй ёки мол гўшти ва нўхат солиб тайёрланган шўрвани нон билан истеъмол қиласиз. Шўрвага шолғом ва сабзи солинг, картошка солманг. Шўрва гўшти истеъмол қилинмайди.
* * *
      Рамазон ойининг тўртинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ичасиз. Ўн дақиқадан кейин ширгурунчни сариёғ билан истеъмол қилинг. Нон истеъмол қилинмайди.
* * *
      Рамазон ойининг бешинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади: Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин чарви ёки, думба ёғида тайёрланган холвайтарни нон билан истеъмол қилинади. Ярим соат ўттандан кейин бир пиёла асал ёки новвот чой ичилади. Холвайтар ўрнига бир пиёла нишолда истеъмол қилса ҳам бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг олтинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан, ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин анжир, ковун, узум каби мевалардан бирини нон билан истеъмол қиласиз. Бундан кейин чой ичманг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичасиз. Ўн дақиқадан кейин писта (кунгабокар) ёғида қўй ёки мол гўшти солиб тайёрланган шавла истеъмол қилинг. Шавлани нон билан истеъмол қилинг, гўштини истеъмол қилманг. Шавлага албатта қора мурч сепинг.
* * *
      Рамазон ойининг еттинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади.Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин пишлоқ (бринза, панир)ни нон ва кўкатлар билан, топилмаса бир коса ширин қатиқни нон билан истеъмол қилинг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичасиз. Ярим соат ўтгандан кейин чучвара, манти, лағмон, норин. (суюқ) каби овкатлардан бирини қора мурч сепиб истеъмол килишингиз мумкин. Бу овқатларни нонсиз истеъмол қилинг. Овқатлангандан кейин орадан бир соат ўтиб, бир пиёла ширин қатиқ истеъмол килишингиз лозим.
* * *
      Рамазон ойининг саккизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин нон билан ширин ковун истеъмол қиласиз. Чой ичилмайди.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичасиз. Ўн дақиқадан кейин қўй ёки мол гўшти солиб тайёрланган маставани кўкатлардан шивит, кашнич ва кўк пиёз билан қора мурч ёки қизил қалампир сепиб истеъмол қиласиз. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ ичинг.
* * *
      Рамазон ойининг тўққизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин қовун, узум ёки анжир каби мевалардан бирини нон билан истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй ёки мол гўшти ва нўхат солиб тайёрланган карам шўрвани нон билан истеъмол қилинг. Гўшт истеъмол қилинмайди. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ ичинг.
* * *
      Рамазон ойининг ўнинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин қовун, анжир, узум каби мевалардан бирини нон билан истеъмол қилинг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин шавла (гўшт истеъмол қилинмайди) мастава каби овкатлардан бири нон билан истеъмол қилинади. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ ичинг.
* * *
      Рамазон ойининг ўн биринчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин қовун билан нон истеъмол қилинг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки музда тушган сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин 1 литр қатиқ зардобини хўплаб хўплаб ичилади. Бошка таом ёки чой тановул қилинмайди.
* * *
      Рамазон ойининг ўн иккинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин ловияли қайнатма шўрва, ловияли шилпилдоқ, гўшт билан қайнатиб пиширилган ловия каби овқатлардан бирини гўшт билан истеъмол қилинг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин кўкатлар ва сабзавотлар билан димланган гўшт истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин қовун, тарвуз, узум ёки анжир каби мевалардан бирини истеъмол қилинса бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг ўн учинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин ширгурунч сариёғ билан истеъмол қилсангиз бўлади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин шавлани гўшт билан истеъмол қилинса бўлади, нонсиз. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин қовун, тарвуз, узум ёки анжир каби мевалардан бирини истеъмол қилинса бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг ўн тўртинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин холвайтар истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин гўштли мошкичири истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтиб бир коса ширин қатиқ истеъмол қилинади.
* * *
      Рамазон ойининг ўн бешинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолда ёки бир пиёла сут билан ўн дона хурмо истеъмол қилинса бўлади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин угра истеъмол қилинади. Бир ярим соатдан кейин мевалар, полиз маҳсулотлари истеъмол қилинса бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг ўн олтинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолдани нон билан истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб 1 литр қатиқ зардоби ҳўплаб-ҳўплаб ичилади.
* * *
      Рамазон ойининг ўн еттинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб анжир, узум ёки қовун билан нон истеъмол қилинади.
Ифторлик. Икки пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб қўй ёки мол гўшти солиб пиширилган шавла истеъмол қилинади. Бир ярим соатдан кейин қовун тарвуз ёки мева истеъмол қилиш мумкин.
* * *
      Рамазон ойининг ўн саккизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолдани нон билан ёки бир пиёла иссиқ сутни хурмо билан истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув истеъмол қилинади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин ширгурунч сариёғ билан истеъмол қдлинади.
* * *
      Рамазон ойининг ўн тўққизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Яна ўн дақиқа ўтгандан кейин творог билан асал ёки ширин қатиқ, билан нон истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув истеъмол қилинади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин семиз қўй гўшти солиб пиширилган нўхат шўрва истеъмол қилинади. Гўштнинг ёғини истеъмол қилманг.
* * *
      Рамазон ойининг йигирманчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқдан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Яна ўн дақиқа ўтгандан кейин бир пиёла нишолдани нон билан истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин манти истеъмол қилинади. Мантига шивит солсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма биринчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин. холвайтар истеъмол қилинади нон билан.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй гўштидан димлама истеъмол қилинади. Бир соатдан кейин полиз маҳулотлари ёки мевалар истеъмол қилиш мақсадга мувофикдир.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма иккинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин нон билан бир пиёла нишолда ёки бир пиёла иссиқ, сут билан ўн дона хурмо истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин бир литр зардоб ҳўплаб-ҳўплаб бирор соат давомида ичилади.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма учинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин узум, қовун ёки анжирни нон билан истеъмол қилинг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин шўрвада пиширилган чучвара, истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин бир пиёла ширин қатиқ истеъмол қилинг.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма тўртинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин бир пиёла нишолдани нон билан истеъмол қилинг.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй гўшти солиб пиширилган ловияли шўрва истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин қовун истеъмол қилинса максадга мувофиқ бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма бешинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтиб творог билан асал истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Орадан ўн дақақа ўтгандан кейин семиз қўй гўшти ва шолғом солиб пиширилган нўхат шўрва истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтиб мева ёки полиз маҳсулотлари истеъмол қилиш мумкин.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма олтинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил, сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин бир пиёла нишолдани нон билан ёки бир пиёла иссиқ сутни ўн дона хурмо билан истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув истеъмол қилинади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй гўштидан димлама истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтиб ширин узум истеъмол қилинади.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма еттинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярим соат ўтиб холвайтар истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ичйлади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин палов истеъмол қилинса бўлади. Орадан бир ярим соат ўтиб қовун ёки узум истеъмол қилинса мақсадга мувофик бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг йигирма саккизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Орадан ярйм соат ўтиб творог билан асал ёки ширин қатиқ билан нон ёки бир пиёла нишолда истеъмол қилинади.
Ифторлик.Бир пиёла қайнатиб совитилган сув ёки муздан тушган сув ичилади. Ярим соатдан кейин мошхўрда ёки мошкичири истеъмол қилинса бўлади. Бир ярим соатдан кейин бир пиёла ширин қатиқ истеъмол қилинади
* * *
      Рамазон ойининг йигирма тўқизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади. Ярим соатдан кейин холвайтар истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин тухум солиб тайёрланган атала истеъмол қилинади. Бир соатдан кейин бир пиёла иссиқ сут истеъмол қилинса бўлади.
* * *
      Рамазон ойининг ўттизинчи куни
Саҳарлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин 0,5 литр қизил сабзи суви ёки қизил сабзи билан ширин олма аралашмаси суви ичилади ўн дақиқадан кейин ширгурунч истеъмол қилинади.
Ифторлик. Бир пиёла қайнатиб совитилган ёки муздан тушган сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин манти истеъмол қилинади. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ истеьмол қилиш мақсадга мувофиқ.

"Шарқ табобати" журналида чоп этилган.

Бош саҳифа   Ўзингни англа!   Шарқ табобати   Муаллиф ҳақида   Bolajon sahifasi  
             © GASTRO.UZ-2014 All rights reserved. Web-design by Mahmud Ortiqov: mahmudjonaka@gmail.com             
счетчик посещений